Ўзбекистон | 08:59 / 20.04.2023
11847
1 дақиқада ўқилади

Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, пойтахтда жойлашган масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан, мазкур масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликлар олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайити байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.

Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

Транспорт вазирлиги Рамазон ҳайити намозига ташриф буюришда ушбу автобуслардан фойдаланишни тавсия қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид