Ўзбекистон | 09:57 / 25.04.2023
7861
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги кўп қаватли уйда газ портлади

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Фото: ижтимоий тармоқлар

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 24 апрел куни соат 21:49 ларда содир бўлган.

Китоб тумани “Гулистон” МФЙда жойлашган 4 қаватли уйнинг 13-хонадонида газ-ҳаво аралашмаси портлаган.

Портлаш зарби хонадондаги эшик ва деразани ўз ўрнидан узиб юборган. Оқибатда бир нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Қайд этилишича, воқеа жойига дарҳол Китоб туман ФВБ, ИИБ, ССБ, газ таъминоти бўлими ҳамда прокуратура масъуллари чиқишган. Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид