Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мудофаа вазирлиги Украинани “ғалла битими” шартларини бузганликда айблади
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украинани “ғалла битими” шартларини бузганликда айблади.
Россия ҳарбий идорасининг маълум қилишича, Киев ўзига ажратилган ҳуманитар йўлакдан 23 март ва 24 апрел кунлари аннексия қилинган Қримдаги Севастополга учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилиш учун фойдаланган.
“Украина экипажсиз катерларининг ҳаракатланиш йўналиши таҳлили шуни кўрсатдики, уларнинг барчаси Қора денгиз ташаббусини амалга ошириш учун мўлжалланган Одесса порти акваториясидан чиқарилган”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ G7 давлатлари Украина ғалласини Қора денгиз орқали экспорт қилиш бўйича муҳим келишувни "узайтириш, тўлиқ амалга ошириш ва кенгайтириш"га чақирганди. Бу ҳақда 23 апрел куни Япониянинг Миязаки шаҳрида бўлиб ўтган "Катта еттилик" аъзо мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилиши якунлари бўйича коммюникега таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Ҳужжатда, шунингдек, "озиқ-овқатдан беқарорлик воситаси ва геосиёсий мажбурлаш воситаси сифатида фойдаланишга" уринаётган Россиянинг позицияси ҳам қораланади. G7 давлатларининг ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш ва "Россиянинг озиқ-овқат "милитаризациясидан" энг кўп жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш"га қатъийлиги тасдиқланди.
Бундан ташқари, коммюникеда G7'га аъзо мамлакатлар Украинани тиклаш ва реконструкция қилиш, жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларини миналардан тозалаш ва қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини тиклаш соҳасида экспертиза тақдим этиш орқали қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари эълон қилинган.
Мавзуга оид
20:58 / 21.02.2026
Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини фермерларга эркинлик беришга чақирди
14:46 / 02.01.2026
Пахта ва ғалла навлари янгиланади: тезпишар серҳосил навлар жорий этилади
12:54 / 10.12.2025
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
12:49 / 10.12.2025