«Улар ҳали тўғридан тўғри ҳужум ҳаракатларида иштирок этмаган», - дея агентлик маълумотидан иқтибос келтирган вазиятдан хабардор манба.
Январь ойида Британия ҳарбий разведкаси Украинадаги Россия қўшинлари танкларнинг «ёмон аҳволи» туфайли ушбу машиналарнинг биринчи партиясини қабул қилишни истамагани ҳақида хабар берган эди, деб ёзмоқда Reuters.
Разведка маълумотларига кўра, Т-14’дан фойдаланиш биринчи навбатда ташвиқот мақсадида қабул қилинган «хавфли қарор» бўлиши мумкин.
















