Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул Россия ва Беларусга ускуналар ва автомобиллар экспортини тақиқлади
Россия ва Беларусга экспорт қилиниши тақиқланган маҳсулотлар рўйхати 57 тоифадан 798 тагача кенгайтирилди, деб хабар берди Жанубий Кореянинг "Рёнхап" ахборот агентлиги.
Украинада давом этаётган уруш фонида Жанубий Корея ҳукумати Россия ва Беларусга экспорт қилиниши тақиқланган товарлар рўйхатини оширди. Сеул расмийлари ушбу рўйхатнинг кенгайганини эълон қилди – 57 тадан 798 тагача, деб хабар берди "Рёнхап" ахборот агентлиги 24 апрел, душанба куни.
Янгиланган рўйхатга қўшилган 740 дан ортиқ маҳсулот тоифалари орасида яримўтказгичлар, кимёвий моддалар, пўлат, автомобиллар, технологик ускуналар ва квант компютерлари бор. Шу билан бирга, чекловлар автомобиллар, жиҳозлар ва компютерлар учун эҳтиёт қисмларга тааллуқли бўладими ёки йўқми, аниқлаштирилмаган.
Жанубий Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг таъкидлашича, ушбу қарор импорт қилувчи мамлакатлар томонидан маҳсулотлардан қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва ҳарбий мақсадларда фойдаланиш эҳтимоли юқорилиги билан боғлиқ. Шу билан бирга, Сеул “истисно ҳолатларда” ҳар икки давлатга тақиқланган товарларни етказиб бериш имконияти кўриб чиқилишига ваъда берди. Янги экспорт тақиқлари 28 апрелдан кучга киради.
Жанубий Корея Украинага кенг миқёсли босқин бошланганидан кейин Россияга қарши санкциялар киритди. Ушбу чекловлар банк сектори ва айрим тоифадаги маҳсулотлар, хусусан, микропроцессорлар, яримўтказгичларни ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ва текшириш ускуналари, шунингдек, транзисторлар ва электрон жиҳозлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган дастурий таъминотни экспорт қилишга тааллуқлидир.
Мавзуга оид
12:35 / 25.02.2026
Сеулдаги РФ элчихонаси “Ғалаба бизники бўлади” баннерини олиб ташлади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025