07:33 / 28.04.2023
4441

Украинанинг бир қатор ҳудудларида ҳаво тревогаси эълон қилинди

Киев ва Украинанинг қатор вилоятларида ҳаводан тревогаси эълон қилинди. 

Фото: Н-live

Даставвал шимолий, шарқий ва жанубий минтақаларда сигналлар янгради. Кейин Киев ва марказий ҳудудларда сигнал эълон қилинди

Соат 04:30 да Киев вилояти ҳарбий маъмурияти ракета ҳужуми хавфи ҳақида хабар берди.

Маҳаллий ахборот телеграм каналлари Днипро, Кременчуг, Полтава ва Миколайивда портлашлар ҳақида хабар берди.

BBC мухбирининг хабар беришича, Киевда ҳам портлаш овози эшитилган. Бу ракета зарбаси бўлганми ёки ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишими, ҳозирча номаълум.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти шаҳар устида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаётганини маълум қилди.

Британиялик журналист Жей Бичер бир неча дақиқа олдин Киевдан хабар беришича, унинг уйи устидан ракета учиб ўтган ва дарҳол уриб туширилган.

Бунгача кўплаб украиналик манбалар Днипро, Кременчуг, Полтава, Черкасси вилояти ва Миколайивда портлашлар содир бўлгани, шунингдек, Винница вилояти узра ракеталар учгани ҳақида хабар берган эди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top