Подоляк: Россия Украинага ракета ҳужуми тактикасини ўзгартирди
Россия ҳарбийлари Украинага ракета ҳужумлари тактикасини ўзгартириб, тинч аҳоли объектларини нишонга оляпти, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк миллий телемарафон эфирида.
"Тактикада маълум бир ўзгариш борлиги аниқ. Бунга шубҳа йўқ, чунки улар айнан фуқароларга, кўп қаватли уйларга ёки фуқаролар турар жойлари кўп бўлган жойларга тўғридан тўғри зарбалар беришмоқда", - деди у.
Подоляк Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги айнан шундай тактикадан фойдаланган ҳолда қандай мақсадларни кўзлаётгани ҳақида бир нечта версияларни билдирди.
Хусусан, унинг фикрича, россиялик ҳарбийлар Украинада, масалан, Украина Қуролли кучлари тегишли тайёргарликсиз қарши ҳужумга ўтиши учун муайян реакцияларни қўзғатмоқчи.
Москва, шунингдек, украиналик тинч аҳолининг ўлдирилиши таассуротлари остида шошилинч музокаралар ўтказишни талаб қила бошлаши мумкин бўлган Ғарб давлатлари аҳолисига ҳам таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда, деди Подоляк.
"Учинчи сабаб шундаки, улар қиш ва кузда ҳужум қилган траекториялар бўйлаб ҳужум қилиш мумкинми ёки йўқми, бизнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини четлаб ўтиб тинч аҳолига ҳужум қилиш мумкинми ёки йўқми, шуларни тушунишни исташмоқда. Биз осмонни бутунлай ёпдикми ёки йўқми, шуни билишмоқчи”, дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
15:06
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
14:22
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024