Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал четидаги йўлнинг олдида “Ваз-2106” русумли машина ёнаётгани ва унинг ичида инсон жасади борлиги ҳақида хабар тарқалди.

Хабарда, машина Қарши-Бешкент йўли ёқасида ёниб кетгани, жасад ҳайдовчи ўриндиғида ўтиргани айтилган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.