Жаҳон | 08:23 / 05.05.2023
4977
1 дақиқада ўқилади

Сербиядаги отишмада 8 киши ҳалок бўлди

Полиция маълумотларига кўра, 21 ёшли йигит машинадан одамларга қарата автоматдан ўқ узган, шундан сўнг у қочиб кетган.

Oliver Bunic/AFP/Getty Images

Сербия пойтахти Белграддан 60 километр жанубда содир бўлган отишма натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Бу ҳақда 5 май, жума куни APF ахборот агентлиги хабар берди.

Отишма 4 май куни кечки пайт Дубона қишлоғидаги Младеновац шаҳри яқинида содир бўлган, деб хабар бермоқда Сербия ОАВ. Ҳужумчи ҳаракатланаётган машинадан автоматдан ўт очган ва воқеа жойидан яширинган, деб хабар бермоқда РТС телеканали. Полиция уни қидирувга берган. Қайд этилишича, 21 ёшли йигит ўт очган бўлиши мумкин.

Операцияга кўплаб полиция машиналари ва вертолётлари жалб қилинган, дея қайд этади AFP. “Жиноятчи қочиб кетди ва барча мавжуд патруллар Младеновац йўналишига жўнатилди”, — деди полиция вакили.

Бир кун аввал Белграддаги мактабда 13 ёшли бола ўқ узган эди. Оқибатда 8 нафар бола ва бир қўриқчи ҳалок бўлган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид