Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» тезюрар поездида қалбаки чипталар орқали ҳаракатланган йўловчилар аниқланди
Чиптага қалбаки маълумотлар киритилиши орқали бир неча фуқаро ҳаракатланган.
Фото: KUN.UZ
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан чипталарни расмийлаштириш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолати қайд этилди.
Жумладан, 4 май куни «Тошкент — Самарқанд — Бухоро» йўналишида ҳаракатланган йўловчи поездида чиптага электрон тарзда бошқа шахсларнинг маълумотлари киритилган ҳолда қалбакилаштирилиб, бир нечта фуқаро ҳаракатланаётгани аниқланган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» поездларда хизмат текширувларини ўтказишда тегишли мутахассислар жалб қилиниб, фирибгарлик йўли билан ҳаракатланадиган йўловчиларга қонунда белгиланган чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Шунингдек, темирйўл транспорти учун чипталарни фақат чиптахоналарда ёки веб-сайт орқали харид қилиш, шахсий маълумотларнинг тўғри ва аниқ эканлигига ишонч ҳосил қилишни тавсия этмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 25.01.2026
Самарқандга кетаётган “Афросиёб” поезди техник носозлик сабабли Чинозда тўхтаб қолди
16:08 / 16.01.2026
1 февралдан поезд чипталари нархи яна кўтарилади
10:20 / 09.09.2025
Тошкент - Чиноркент экспресс электропоездининг чипта нархи ошади
23:32 / 22.08.2025