Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест синови топшириладиган фанлар бўйича мезонлар тасдиқланди
Мезонлар ўтган йилгидек қолдирилди - 3 та мажбурий фан ва бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023/2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Қайд қилиш жоиз, мезонлар ўтган йилгидек қолдирилди.
Унга кўра:
Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:
- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) - 10 та савол;
- Математика - 10 та савол;
- Ўзбекистон тарихи - 10 та савол;
30 та савол учун 1,1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
1-фан: 30 та савол х 3,1 балл = 93,0 балл
2-фан: 30 та савол х 2,1 балл = 63,0 балл
60 та саволдан жами 156,0 балл.
2023/2024 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест саволи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189.
Мавзуга оид
00:09 / 12.07.2026
Ўқишни кўчириш бўйича турдош бакалавриат йўналишлари рўйхати тасдиқланди
18:29 / 11.07.2026
Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
09:36 / 09.07.2026