Наманганлик тадбиркор Дилшод Тўрахўжаевнинг адвокати Нурулло Тўлаганов мижози тергов бўлимларида шафқатсиз калтакланганини айтиб, унинг тан жароҳатлари акс этган суратларни эълон қилди.

Дилшод Тўрахўжаев – Наманганнинг Поп туманидаги Чодак қишлоғида “Aparat Hotel Kosmos” номли дам олиш комплексини қурган инвестор. У Жиноят кодексининг 164-моддасида (Босқинчилик) кўзда тутилган жиноятни содир этишда гумонланяпти. Тергов унинг уюшган жиноий гуруҳ аъзоси эканини даъво қилмоқда.

Фото: Facebook / Нур Тўла

Тўрахўжаевнинг яқинлари “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилиб, у 12-15 апрел кунлари Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимида шафқатсиз қийноқларга солингани, оғзи ва қўллари скотч билан боғланиб, аёвсиз дўппосланганини иддао қилган. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Суриштирув, адвокатлари ва гувоҳлар билан суҳбатлардан сўнг маълум бўлдики, Дилшоджон Тўрахўжаев ҳақиқатан ҳам фуқаро кийимидаги жиноят қидирув бўлими ходимлари, қора махсус кийимдаги “ажал фаришталари” ва терговчилар томонидан мажбурий кўрсатма олиш мақсадида қийноққа солинган”, – дейилади “Эзгулик” жамияти тарқатган ахборотда.

Дилшод Тўрахўжаев Фото: Facebook / Abdurakhmon Tashanov

Воқеага ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муносабат билдириб, мазкур жиноят иши бўйича 10 нафар гумондор қўлга олингани, улар оғир жиноятларни содир этишда гумонланаётганини