Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 9-куни ўтказилди. Сешанба кунги баҳсларда мухлисларнинг асосий эътибори ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари иштирокидаги бешта жангга қаратилди.

«Ҳумо арена»даги куннинг ҳамюртларимиз иштирокидаги дастлабки жангида Ҳасанбой Дўсматов нимчоракфиналда Эрислан Ромерога қарши рингга кўтарилиб, 51 вазн тоифасидаги кубалик боксчини турнирдан чиқариб юборди – 5:0.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

71 кг вазн тоифасида эса Саиджамшид Жаъфаров Габриэль Ланосга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо пуэрто-риколик боксчи ўзбекистонлик рақибига қарши жангдан бош тортди. Натижада, Саиджамшид автоматик ғалаба билан чоракфиналга йўл олди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Учинчи жангда 54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев албаниялик Ариол Зенелига қарши рингга кўтарилиб, рақибига имконият қолдирмади – 5:0.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев турнирдаги 2-жангини беларуслик Кирил Самадурауга қарши ўтказиб, ҳамюртларимизнинг кун давомидаги 4-ғалабасини қайд этди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Куннинг 5-жангида 75 кг вазн тоифасидаги Аълохон Абдуллаев сербиялик Алмир Мемичга қарши рингга кўтарилди. Уч раунднинг иккитасини ўз фойдасига ҳал қила олган ҳамюртимиз чоракфиналга йўлланма олди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

ЖЧ-2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 9 май кунги натижаси:

51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Эрислан Ромеро (Куба) – 5:0, ғалаба. 

71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Габриэль Ланос (Пуэрто-Рико) – рақиб рингга чиқмади, автоматик ғалаба.