08:53 / 11.05.2023
11749
Реклама

Havas тармоғи бир кунда 11 та янги дўкон очди

Фото: Havas

“Havas” дискаунтерлар тармоғи бир кунда Тошкент шаҳри ва вилоятида 11 та янги дўкон очди. Тармоқ дўконларининг умумий сони 238 тага етди.

2023 йил 10 май куни Тошкент шаҳри ва вилоятининг турли нуқталарида “Havas” дискаунтерлар тармоғининг 11 та янги дўкони бирваракайига очилди. Эндиликда Havas тармоғи қулай нархлар ва юқори сифатли маҳсулотлар ассортиментига эга 238 та дўконни ўз ичига олади.

Havas’нинг 11 та янги дўкони ҳар куни соат 8:00 дан 22:00 гача қуйидаги манзилларда ташриф буюрувчиларни мамнуният билан қаршилайди:

  • Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Паст Дархон маҳалласи, Наврўз кўчаси, 1-уй;
  • Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи, Обиназар кўчаси;
  • Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Сергели-1 даҳаси, Ислом Сатторов кўчаси;
  • Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчаси, 264-уй (мўлжал: 3-сонли болалар шифохонаси);
  • Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Жалоир маҳалласи, Янгиҳаёт ва Тотувлик кўчалари кесишмаси;
  • Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Феруза мавзеси, Феруза кўчаси;
  • Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Кўприкбоши шаҳарчаси, Қизилкўприк кўчаси;
  • Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Зафаробод МФЙ (собиқ Майский);
  • Тошкент шаҳри, ТТЗ-Бозор олди;
  • Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, (мўлжал: Олимпия меҳмонхонаси);
  • Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Қўйлиқ-1 мавзеси, Янги Қўйлиқ кўчаси.

Havas янги дўконларининг очилиши туфайли яқин атрофдаги ўн минглаб аҳоли ўз вақтини сезиларли даражада тежаш, сифатли ва сархил маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлди.

Яқинда ўзининг 4 йиллигини нишонлаган Havas Ўзбекистонда биринчи дискаунтерлар тармоғидир. Бугунги кунда “Havas” Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 238 та дўконни бирлаштирган мамлакатимиздаги энг йирик савдо тармоқларидан бири ҳисобланади.

Биринчи Havas дўкони очилганидан бери ўтган тўрт йил дискаунтер формати мамлакат аҳолисига маъқул келганини яққол кўрсатди. Havas дўконларининг қулай жойлашуви, ёқимли нархлар, сифатли маҳсулотлар, хушмуомала ходимлар ва малакали мерчендайзинг туфайли ташриф буюрувчилар томонидан юқори баҳоланади.

Фаолиятининг илк куниданоқ “Havas” ҳар куни ўз ташриф буюрувчиларига арзонроқ нархларда сифатли маҳсулотлар ассортиментини тақдим этиш ва ёқимли харидлар учун қулай шароитларни яратиш орқали доим халқ хизматида бўлиш маслагига содиқ қолади.

“Havas — халқ хизматида”.

Маълумот маркази телефони: (+998) 71-205-95-95.

Сайт: www.havasfood.uz

Facebook: fb.com/havasuz

Instagram: @havasuz

Telegram-канал: t.me/havasuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top