Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ISW: Украинанинг Бахмутдаги муваффақияти Россия ахборот маконидаги ваҳимани кучайтирди
Донецк вилоятининг Бахмут туманида Украина қуролли кучлари Россия қўшинларининг бир қатор чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлди.
Фото: Getty Images
ISW урушни ўрганиш бўйича Америка институтининг сўнгги ҳисоботига кўра, Украина Қуролли кучлари муваффақияти Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми фонида Россия ахборот майдонида ваҳимани кучайтирди.
Мутахассислар, жумладан, Украина Қуролли кучлари Шарқий кучлари гуруҳи қўмондони Александр Сирскийнинг Россия қўшинлари Бахмут фронтининг баъзи бўлимларида орқага 2 километр чуқурликка чекинганлиги ҳақидаги хабари ва бунга Россия Мудофаа вазирлиги ҳамда "Вагнер" ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг муносабатига таянмоқда.
Иккинчиси, хусусан, Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумга ўтиб, Бахмут ва унинг атрофидаги 3 км ҳудудни қайтариб олганини таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлиги эса Украинанинг маҳаллий қарши ҳужумлари ҳақидаги маълумотларни "ғайриоддий тезлик билан" тан олди, аммо мудофаа чизиғининг силжигани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Мавзуга оид
10:18
Зеленский Европани Киевга ҳаво мудофааси учун ракеталар беришга чақирди
11:34 / 10.01.2026
Волгоград вилоятида дрон ҳужумидан сўнг нефт базаси ёнмоқда
09:50 / 10.01.2026
Киев Донбассда эркин иқтисодий зона ташкил этиш таклифини ўрганмоқда
19:19 / 09.01.2026