Кеча ТИВда Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов ва Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Андре Карстенс ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон-Нидерландия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Андре Карстенс сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгаришлар ва барча жабҳаларда жадал ривожланиш суръатларини ижобий баҳолади.

Учрашув якунлари бўйича жорий йилда Ҳаага шаҳрида икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш ва алоқаларни юқори даражада фаоллаштириш масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.