Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишлаб чиқариш корхоналарида иш куни бошланиши ва тугаши пайтида мақом эшиттирилади
Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг иш вақти ва дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий савиясини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Республикада мавжуд барча ишлаб чиқариш корхоналарига иш куни бошланиши ва тугаши пайтида миллий куй ва қўшиқлар, шу жумладан, мақомнинг эшитилиб туриши амалиётини йўлга қўйиш тавсия этиляпти.
Ишлаб чиқариш корхоналарида иш куни бошланиши ва тугаши пайтида миллий куй ва қўшиқлар, шу жумладан, мақомнинг эшитилиб туришини йўлга қўйиш бўйича Маданият ва туризм вазирлиги томонидан тавсия этилган асарлар рўйхати тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
- ишлаб чиқариш корхоналарида иш куни бошланиши ва тугаши пайтида миллий куй ва қўшиқлар, шу жумладан, мақомнинг эшитилиб туришини йўлга қўйиш;
- зарур бўлганда, корхонада миллий қадриятларни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар эшиттириб борилиши учун радиоузел ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқариш корхоналари муассислари билан ҳамкорликда ишларни олиб боради.
Маданият ва туризм вазирлиги ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда:
- ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг кайфиятига ижобий таъсир қиладиган, қарор иловасига мувофиқ тавсия этилган асарлар рўйхатидан иборат мусиқий альбом тайёрлайди (муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда) ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига тақдим этилишини таъминлайди;
- номоддий маданий мероснинг ноёб элементлари бўлган бахшичилик, мақом ва аския санъати намуналаридан иборат маданий тадбирлар дастурларини тайёрлайди ва ишлаб чиқариш корхоналарида намойиш этилишини таъминлайди;
- ҳар ойнинг йигирманчи санасига қадар ишлаб чиқариш корхоналарига улар жойлашган ҳудудда келгуси ойда ташкил этиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳақида маълумот бериб боради.