Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги разведка Россия қўшинлари сифатининг пасайганини аниқлади
Украинадаги Россия армиясининг сони босқин бошланганидан бери ўзгармади, аммо рус аскарларининг сифати пасайди. Ҳозир булар - асосан кам тайёргарликдан ўтган сафарбар қилинганлар, дейди Британия ҳарбий идораси.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 14 май, якшанба куни Twitter’да эълон қилинган кундалик хулосасида айтилишича, Украина ҳудудига бостириб кириш бошланганидан бери Украинадаги Россия армиясининг сони деярли ўзгармади, бироқ унинг сифати сезиларли даражада пасайди.
Хабарда айтилишича, Украинадаги Россия қўшинлари гуруҳи ҳозирда 200 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчига эга. Улар бешта қўшин гуруҳи таркибида 70 га яқин полк ва бригадаларга бирлаштирилган. Аммо ўтган йилнинг феврал ойида Россия армияси профессионал аскарлардан иборат бўлиб, асосан замонавий техника билан жиҳозланган ва мураккаб қўшма операцияларга тайёргарлик кўриш учун мунтазам равишда машғулотлардан ўтганди.
Энди Россия қўшинлари асосан ёмон ўқитилган, сафарбар қилинган захирадагилардан иборат бўлиб, улар тобора эскирган ускуналарга ўтказилиб, кўплаб бўлинмалар жуда кам қувватга эга ва одатда фақат энг оддий пиёда операцияларини бажарадилар.
Шу тариқа, Британия ҳарбийларининг фикрига кўра, Россия 1200 километрлик фронт чизиғи бўйлаб пайдо бўладиган оператив муаммоларга жавоб бериш учун катта, қобилиятли, мобил захирани яратиши даргумон.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025