Пригожин Бахмут яқинида АҚШ фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилди
Давлат департаменти "Вагнер" ХҲК асосчисининг Украина шарқида АҚШ фуқаросининг ўлими ҳақидаги баёнотларини текширмоқда.
"Вагнер" ХҲК эгаси Евгений Пригожин 16 май, сешанба куни эълон қилинган видеода Бахмут яқинидаги жангларда АҚШ фуқароси ҳалок бўлганини билдирди. Давлат департаменти вакилининг “Америка овози”га айтишича, Вашингтон “маълумотдан хабардор” ва қўшимча маълумот изламоқда.
Видеода Евгений Пригожин “АҚШ фуқароси Николас”нинг ҳужжатларини кўрсатган. Шундан сўнг, кадрда бино вайроналари устида ётган эркакнинг жасади пайдо бўлган. "Уни Америка Қўшма Штатларига топширамиз, тобутга соламиз, Америка байроғини ёпиб қўямиз - ҳурмат билан. Чунки у бобо бўлиб тўшакда ўлмади, урушда ҳалок бўлди", - дейди "Вагнер" раҳбари.
"Вагнер" ХҲК ҳалок бўлган аскар ҳақида "мақтаниш" лавҳаларини эълон қилиш орқали "зўравонликни улуғлаш ва нормаллаштириш" кампаниясини давом эттирмоқда", - дея изоҳ берди Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Пригожиннинг видеосига. Украина ОАВнинг 135-алоҳида батальони вакили Игор Шепетинга таянган ҳолда маълум қилишича, ҳалок бўлган шахс - АҚШ Қуролли кучлари фахрийси Николас Маймер.
"Вагнер" ХҲК асосчиси Евгений Пригожин Бахмутдаги қийин вазият ва Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми ҳақидаги хабарлар фонида Кремл ва Россия Мудофаа вазирлигини фаол танқид қилмоқда. Аввалроқ, Пригожин ўз айбловларида "ҳаммаси яхши деб ўйлаётган", аммо "аҳмоқ" бўлиб чиқиши мумкин бўлган "бахтли чол" ҳақида айтиб ўтганди. У айнан кимни назарда тутганини очиқламаган.
Мавзуга оид
22:12 / 25.09.2024
FT: Евгений Пригожин пулларни яширин равишда ғарб банклари орқали ўтказган
15:22 / 25.06.2024
Пригожиннинг «адолат марши»га бир йил. «Вагнер» ва воқеа қаҳрамонлари тақдири қандай кечди?
14:50 / 24.06.2024
Бир йил олдин Пригожин исёни Кремлни ва бутун мамлакатни шокка солганди. Москвага юриш ҳақида нималарни эслаш муҳим?
10:15 / 24.06.2024