Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда эр «хотинидан қасд олиш» учун 2 ўғлини бўғиб ўлдирди
Самарқанд вилоятида яшовчи эркак Россияга ишлаш учун кетган хотинининг бегона эркаклар билан ишқий муносабатда бўлгани тасвирланган видеони кўриб, ундан қасд олиш учун 8 ва 6 ёшли ўғилларини ўлдирган.
Бош прокуратура матбуот котибининг Kun.uz’га маълумот беришича, ҳодиса бугун 2023 йил 17 май куни соат 03:00 ларда содир бўлган.
Тойлоқ туманида яшовчи 39 ёшли эркак Россияга ишлаш учун кетган рафиқасининг бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани тасвирланган видеони кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.
Сўнг, у хотинидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2015 ва 2017 йилларда туғилган икки ўғлини қасддан ўлдирган. Жиноятни содир этиб бўлгач туман ИИБга келиб бу ҳақида маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026