Жаҳон | 13:22 / 18.05.2023
10697
2 дақиқада ўқилади

Business Insider "Путиннинг бункери" схемаларини эълон қилди

The Business Insider нашрининг ёзишича, "Путиннинг саройи" схемалари камида 2016 йилдан бери интернетда мавжуд. Улар бино остида мустаҳкамланган хоналар ва туннеллар борлигини кўрсатади.

Видеодан кадр

17 май, чоршанба куни Business Insider Геленжик яқинидаги “Путин саройи” деб аталувчи иншоот схема ва чизмаларини эълон қилди, у бино остида мустаҳкамланган хоналар борлигини кўрсатади. Журналистларнинг сўзларига кўра, ҳужжатлар камида 2016 йилдан бери интернетда мавжуд. Улар бажарилган ишлар намунаси сифатида “Метростил” лойиҳа компанияси сайтида жойлаштирилган. Уларда объект пансионат деб аталади.

Чизмалар шуни кўрсатадики, сарой остида ерусти қисмидан ташқари ерости қаватлари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, у ерда мустаҳкамланган хоналар ва туннеллар жойлашган. Бинодан лифт тахминан 50 метр чуқурликка тушади. Ерости қисмида вентиляция, электр, сув таъминоти, канализация ва алоқа кабеллари мавжуд.

Кенглиги 6 метр, узунлиги 40 ва 60 метр бўлган иккита алоҳида туннел 40 сантиметрлик бетон қатлами билан ўралган ва мутахассисларнинг фикрича, тўғридан тўғри бомба уришига бардош бера олади. Юқори туннел қумтепанинг ёнбағирига, пастки, узунроғи эса тўғридан тўғри Қора денгиз соҳилига олиб боради. У траволатор (зинапоясиз ҳаракатланувчи йўлак) билан жиҳозланган. Пастки чиқишга асфалт йўл туташади.

"Бу туннелларда хавфсизлик учун ҳамма нарса бор. Ёнғин ўчириш тизими, сув, канализация. Улар омон қолиш ёки қочишни истаганлар учун мўлжалланган", - деб изоҳ берди қурилиш муҳандиси Тадеуш Габришевский чизмаларга.

 

Мавзуга оид