Йилига 59 килограмм ловия
Камроқ гўшт истеъмол қилиш экологок ўзгаришларга ижобий таъсир кўрсатади. Қандай қилиб? Гап шундаки, гўшт учун тобора кўпроқ ҳайвон боқилиши, тупроқ сифати ёмонлашуви, ўрмонлар кесилиши ва карбон газлар кўпайишига сабаб бўлади. Шунинг учун дунё гўшт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳақида кўпроқ ўйлаяпти. Шундай маҳсулотлардан бири ловия. Хўш, нега одамлар кўпроқ ловия ейиши керак?
Ловиялар оқсилга бой, етиштиришга қулай ва ҳатто тупроқни яхшилашга хизмат қилади. Энг муҳими у гўштлардан арзон ва шунинг учун ҳам дунёда ловияга қизиқиш ортиб боряпти. Бу қизиқиш 2028 йилгача ловия истеъмолига талабни 2 баробар ошириб юбориши кутиляпти. Шундай бўлса ҳам ҳали ловиянинг аҳамиятини тушуниб уни кўп истеъмол қилиш оммалашмаган. Масалан, АҚШда бир киши ўртача 3,5 килограмм, Буюк Британияда 5,44 килограмм ва Руанда, Брунди каби мамлакатларда 59 килограмм истеъмол қилинади. Ловия ва дуккаклиларнинг оммалашмагани сабаби тўғри пишириш йўлларини ҳамма билавермаслигида ҳам бўлиши мумкин.
“Beans: A History” китоби муаллифи Кен Албала ҳозир дунёда турли компаниялар гўшт ўрнини босувчи оқсиллар ҳақида қайғураётганини айтади.
“Тўғри, ҳеч ким севиб истеъмол қилаётган ҳамбургер ёки товуқ оёқчаларидан воз кечишни истамайди. Лекин ловиянинг ҳар томонлама фойдаси учун шундай қилса бўлади”, – дейди у.
Ерни яхшилайди ва оқсили кўп
Инсониятнинг ютуғи бу – ловия мавжуд бўлган ва уни бугун қайта ихтиро қилиш шарт эмаслигида. Лекин гўштга бўлган талаб сабаб ловияни ошхона ва ресторан менюларидан доимий ўрин олишини таъминлаш қийин. Our World in Data маълумотига кўра, дунё қишлоқ хўжалиги ерларининг 77 фоизида мол, товуқ ва чўчқа етиштирилади. Ва шунинг ўзи дунёдаги 37 фоиз оқсилни таъминлаб беради. Ловияда эса тескариси: қишлоқ хўжалиги ерларининг 23 фоизида етиштириладиган ловия дунёдаги оқсилнинг 63 фоизига тўғри келади.
Ловия учун мол, товуқ ва қўй гўштига қараганда камроқ ердан фойдаланилади

100 грамм оқсил учун фойдаланиладиган ер квадрат метрда









