Германия иқтисодиётида рецессия бошланди
Статистика ходимлари Германия ялпи ички маҳсулотининг икки чорак кетма-кет пасайишини қайд этишди. Бу Германия иқтисодиёти рецессияга юз тутганини англатади.
Германия иқтисодиёти жорий йилнинг биринчи чорагида яна қисқарди. Федерал статистика бошқармаси 25 май, пайшанба куни Германия ялпи ички маҳсулотини нолдан минус 0,3 фоизга камайтириш бўйича дастлабки ҳисоб-китобларни ўзгартирди. «Натижада, Германия иқтисодиёти кетма-кет икки чоракни салбий натижа билан қайд этди ва амалдаги терминологияга кўра, рецессияга юз тутди», — дейилади идора баёнотида.
2022 йилнинг тўртинчи чорагида Германия ялпи ички маҳсулоти ўтган чоракка нисбатан 0,5 фоизга камайди. Мутахассислар таъкидлашича, нархларнинг давом этаётган юқори ўсиш суръатлари жорий йил бошида Германия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишда давом этди.
Бу, айниқса, хусусий истеъмол харажатларига сезиларли таъсир кўрсатди - жорий йилнинг биринчи чорагида улар 1,2 фоизга камайди. «Ўтган чорак билан солиштирганда хусусий уй хўжаликлари озиқ-овқат, ичимликлар, кийим-кечак, пойабзал ва мебель сотиб олишга камроқ маблағ сарфлаган», - деб таъкидлади статистика ходимлари. Истеъмолчилар янги машиналарни камроқ сотиб олишди.
Истеъмолга бўлган давлат харажатлари ҳам ўтган чоракка нисбатан 4,9 фоизга сезиларли даражада камайди.
Шу билан бирга, ташқи савдодан ижобий импульслар олинди – корхоналар томонидан 2022 йилнинг ўтган чорагига нисбатан 0,4 фоизга кўп маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.
Мавзуга оид
15:13 / 23.11.2024
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
11:10 / 22.11.2024
Меркел мемуарида РФга нисбатан сиёсатини ҳимоя қилиб чиқди
13:43 / 21.11.2024
Германия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам партиясини юборди
21:36 / 20.11.2024