Ўзбекистон | 15:23 / 26.05.2023
14270
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Вестминстер университети талабаси 3 йилга озодликдан чекланди

У 15 ёшли (вояга етмаган) қиз билан жинсий алоқа қилиб келган.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети талабасига ЖИБ Чилонзор туман судининг жорий йил 13 апрелдаги ҳукми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, айбланувчи – 20 ёшли Ш.Х. 2022 йилнинг кузида вояга етмаган жабрланувчи – 15 ёшли Д.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддасида назарда тутилган  (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) жиноятни содир қилган.

Озодликни чеклаш жазоси доирасида халқаро университет талабаси зиммасига:

  • кафе, бар, ресторан ва бошқа кўнгилочар жойларга бормаслик;
  • оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
  • маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
  • жабрланувчи Д.Ш. билан кўришмаслик ва ҳар қандай усулда у билан суҳбатлашмаслик;
  • алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқлар (чеклашлар) юклатилган.

2023 йил 18 май куни Чилонзор туман прокуратураси томонидан келтирилган протестга асосан Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг ажрими билан ҳукмга ўзгартириш киритилган. Яъни жабрланувчига қўшимча равишда:

  • назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш, иш ҳамда ўқиш жойини ўзгартирмаслик;
  • Интернет тармоқларидан фойдаланилмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилди.

Мавзуга оид