Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти»да ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида «Ласетти» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 24 май куни соат 21:51 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Олчазор» МФЙ Қипчоқ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобилда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар туман ФВБ бўлимига хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:00 да ўчирилган.
Ёнғин автомобилнинг электр симларидаги қисқа туташуви сабабли содир бўлганлиги тахмин қилинган. Ёнғин натижада автомобилнинг мотор қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид
13:50 / 23.03.2026
Кореядаги заводда ёнғин: ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
23:25 / 22.03.2026
Бўстонлиқ туманида “Nexia-2”да ёнғин содир бўлди
11:05 / 17.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
08:51 / 16.03.2026