Испанияда 28 май, якшанба куни минтақавий ва муниципал сайловлар бўлиб ўтди. Испаниядаги 17 та ҳудуддан 12 тасида ва деярли 8 100 та коммунада парламент ва маҳаллий кенгашларнинг янги таркиби учун 35 миллионга яқин сайловчи овоз берди.
Мутахассислар бу овоз беришни жорий йил охирига режалаштирилган миллий парламент сайловлари олдидан сайловчилар кайфиятининг муҳим кўрсаткичи сифатида баҳоламоқда. Улар Испанияда социал-демократ Педро Санчес бошчилигидаги озчилик ҳукумати тақдирини ҳал қилади.
28 май куни сайловлар ўтказилган 12 та ҳудуддан ўнтасини социал-демократлар бошқаради. Халқ партиясидаги консерваторлар улардан олтитагача минтақани қайтариб олишга умид қилган. Сайлов кампанияси айрим жойларда овозларни сотиб олишга алоқадор можаролар билан кечди.












