Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 6 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати ЙТҲ бўйича маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 май куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

Тўқнашув «Малибу-2», BYD SONG, «ВАЗ-2105», «Лаcетти», «Нексия-3» русумли енгил машиналар ва «ЗИЛ» русумли юк машинаси иштирокида рўй  берган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.