Украинада урушнинг 460-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Киев яна бир бор ҳаво ҳужумига учради — Киев шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг маълумотига кўра, бу май ойидаги 16-ҳаво ҳужуми бўлди. У ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари россияликларнинг 40 та дрони ва қанотли ракеталарини уриб туширганини маълум қилган. Ракеталардан бирининг парчаси қулаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлган.
- Белгород областидаги бир қанча аҳоли яшаш манзиллари ўққа тутилди. Графовка қишлоғида тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлди.
- Украина Олий радаси Ғалаба кунини 8 майга кўчирди.
- Россияда ҳарбий ҳолат тўғрисидаги қонун ўзгартирилди. Энди аннексия қилинган ҳудудларда сайловлар ўтказилиши, шунингдек одамлар депортация қилиниши мумкин.
Киевга янги ҳаво ҳужуми
Россия қўшинлари 29 май кунига ўтар кечаси ва тонгда Киев бўйлаб навбатдаги ракета зарбаларини йўллади — бу Украина пойтахтига ой бошидан буён уюштирилган 16-ҳужум бўлди. Киев шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг маълум қилишича, аввалига тунда 29 та дрон учиб келган, олти соат ўтиб «Искандер» тизимларидан баллистик типдаги 11 та ракета билан зарба берилган - барча нишонлар уриб туширилган. Аммо бир қанча районларда уларнинг парчалари қулаган. Шаҳар мэри Виталий Кличкога кўра, бир киши яраланган.

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA































