Охирги йилларда республикада қурилиш, ободонлаштириш масаласига катта урғу бериляпти. Бу йўналишга ажратилаётган маблағлардаги ноллар ҳисоби кўзни қамаштиради. Шу билан бирга, айнан шу қурилишлар жойларда ҳокимлар ўзгариши билан лойиҳаларнинг ҳам ўзгариб кетаётганини яққол кўрсатиб қўйяпти.

Айни ҳолатни Тошкент вилоятидаги “Нурафшон сити” тақдирида ҳам кузатиш мумкин.

Янги ҳоким, янги лойиҳа, янги ҳамкорлар

Аввало Нурафшонни ривожлантириш воқеалари хронологияси билан танишсак.

Узоқ йиллар Тўйтепа деб аталган шаҳарнинг номи 2017 йилда Нурафшон деб ўзгартирилди ва вилоятнинг маъмурий марказига айлантирилди. Бу вақтда вилоятга Шукрулло Бобоев ҳокимлик қилаётганди. Шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилиб, Нурафшонда тубдан ўзгаришлар содир бўлиши айтилди. Бу қурилишларга сарфлаш учун жами 2 млрд доллар ажратилди. Бу ерда кореяликлар билан ҳамкорликда смарт шаҳар барпо этилиши ҳақида хабар берилди.

2018 йилда Нурафшоннинг Ўзбекистондаги биринчи “smart сity”, яъни ақлли шаҳар бўлиши маълум қилинди. Бу пайтда ҳоким Ғуломжон Ибрагимов эди.

Аммо 2019 йилда вилоятда ҳокимликка Рустамжон Холматов тайинланди ва лойиҳада ўзгариш бўлди. Энди бу ерда “smart сity” эмас, “Нурафшон сити” қурилиши учун янги лойиҳа имзоланди. Бу лойиҳани Сингапурнинг "Universal Success Enterprises Limited" компанияси амалга ошириши айтилди.

2021 йилга келиб вилоятда яна ҳоким ўзгарди ва шу билан бирга лойиҳа ҳам ўзгарди. Энди бу ерда “Nurafshon business city” концепцияси асосида спорт-соғломлаштириш ва ижтимоий соҳа объектлари барпо қилиниши