“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди
  
2024 йилнинг якунига қадар давлат органлари ва ташкилотларнинг Ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграция қилиш орқали “IT-мониторинг” тизими ишлаб чиқилади ва босқичма-босқич жорий этиш ишлари амалга оширилади. 

Бунда:    

  • республикада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидаги тўхталишлар ва узилишларни реал вақтда аниқлаш ҳамда бартараф этилиши назорат қилинади; 
  • электрон ҳукумат инфратузилмаси ва электрон давлат хизматларининг 24/7 режимида онлайн мониторинг қилинади;  
  • давлат органлари, ташкилотлари ва бошқа идораларнинг барқарор IT-индексини шакллантирилади; 
  • электрон давлат хизматларини реал вақтда барқарор ишлаши ва аҳолига хизматлар кўрсатилиши назорат қилинади; 
  • мониторинг жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади ва мазкур жараёнда инсон омили камайтирилади.