Ўзбекистон | 10:13 / 03.06.2023
6569
2 дақиқада ўқилади

Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш ходимлари Бош прокуратура академиясида малака оширади

Фото: Бош прокуратура академияси

Вазирлар Маҳкамасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Президентнинг 2021 йил 28 июндаги фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 27-бандида Бош прокуратура академияси қошида давлат органлари ва ташкилотларнинг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш, бундай хавф-хатарларни бошқариш ва уларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш борасидаги касб маҳорати ва малакасини мунтазам равишда оширишни ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан, қарор билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида иштирок этувчи вазирлик ва идоралар, шу жумладан ички назорат қоидаларини амалга оширувчи ташкилотларнинг ходимлари малакасини ошириш Бош прокуратура академиясига юклатилмоқда.

Қарор қабул қилиниши жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида иштирок этувчи вазирлик ва идоралар, шу жумладан ички назорат қоидаларини амалга оширувчи ташкилотлар ходимларининг малакаси ошишига, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид