Херсон областининг россияликлар томонидан аннексия қилинган қисмида жойлашган Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлди. 6 июн тонгида ижтимоий тармоқларда гидроэлектр станциянинг юқори дамбасининг вайрон бўлган қисмидан катта миқдорда сув оқиб чиқаётгани акс этган видео тарқала бошлади. Украина ҳарбийлари, Херсон области расмийлари ва Украина раҳбарияти Россияни ГЭСни портлатишда айблади.
Нова Каховканинг Россия томонидан тайинланган «мэри» Владимир Леонтев аввалига портлаш тўғрисидаги маълумотни рад этди. «Бу сафсата! Барчаси нормал ҳолатда, ҳаммаёқда барчаси нормал, мен ҳозиргина рация орқали гаплашдим. Шаҳарда ҳаммаёқ тинч ва осойишта», — деди Леонтев.
Кейинроқ унинг «маъмурияти» тунда Украина томонидан йўлланган зарбалар оқибатида станциянинг юқори қисми вайрон бўлгани, шу билан бирга тўғоннинг ўзи бутун тургани ҳақида хабар берди. Леонтев эса Киевни «терроризм»да айблади. ТАСС маълумотларига кўра, Каховка ГЭСда 28 та пролётдан (икки устун ёки тирагичлар оралиғи) 11 таси вайрон бўлган. Нова Каховка «мэри» ГЭСни таъмирлаб бўлмаслиги ва станцияни қайтадан қуришга тўғри келишини айтган. «Укргидроэнерго»да ҳам станция тиклаб бўлмас даражада вайрон бўлганини маълум қилган.
Каховка сув омборидан Днипронинг қуйи оқимига катта миқдорда сув назоратсиз қуйилмоқда. Леонтевнинг сўзларига кўра, Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлгач, қуйи оқимда сув сатҳи 2,5 метрга кўтарилган. Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудин (областнинг қонуний раҳбари) сув беш соат ўтиб критик даражага етишини (маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида) қайд этди. Херсон областининг Россия таъсиридаги «маъмурияти» Днипронинг соҳил бўйидаги ҳудудларда вазият назорат остида эканини маълум қилди. «Ягона таҳдид шундаки, биз энди Қримга сув етказиб беришда муаммоларга дуч келамиз», — деган Леонтев. Кейинроқ, РБК нашрига берган изоҳида у Шимолий Қрим канали сувсиз қолмаслигини айтиб, «қримликларни хавотирланмаслик»ка чақирди.
Днипропетровск областининг Кривой Рог шаҳрида аҳоли ва саноат учун сув истеъмоли чекланган. «Саноат корхоналарига сув сарфини чеклаяпмиз, кечаси эса соат 22:00 дан 5:00 гача аҳоли учун қувурлардаги босимни пасайтирамиз. Сув фақат циркуляция бўйича ишлайди ва кўпи билан 1-2 қаватлар учун етади. Аммо бу фақат тунги вақт учун, кундузи сув берамиз», — деган шаҳар мэри Олександр Вилкул. Унинг сўзларига кўра, Кривой Рогга сувнинг 70 фоизи Каховка сув омборидан келади. Украин телеграм-каналларида шаҳар аҳолиси дўконларда ичимлик сувларини ёппасига сотиб олаётгани акс этган фотосуратларни

















