GPS ишидаги носозлик Болтиқбўйи мамлакатлари ва Финландияга учаётган самолётлар учувчиларига халақит бериши сабабли навигациянинг муқобил усулларидан фойдаланишга тўғри келяпти. Эстония расмийларининг хатида айтилишича, бу ерусти ҳаракатига ҳозирча таъсир қилмаган. Эстония расмийлари фикрича, GPS сигналлари тўсилиши - Россиянинг ўз ҳудудидаги стратегик объектларни ҳимоя қилишга уриниши.
Финландия ҳаво транспорти бошқармаси фин учувчилари муқобил навигация тизимларидан фойдаланаётгани ва тижорат рейслари жадвалга мувофиқ амалга оширилаётганини тасдиқлади.
3 майга ўтар кечаси Кремль ҳудудида иккита дрон портлади. Россия ҳукумати Украинани давлат раҳбари қароргоҳига ҳужум қилишга уринганликда айблади. Шундан сўнг Москвадан GPS ишидаги носозликлар ҳақида хабарлар кела бошлади. Хусусан, таксини ривожлантириш бўйича жамоат кенгаши матбуот хизмати The Insider нашрига маълум қилишича, такси ҳайдовчилари бундай носозликлар бўйича шикоят қилишган.

















