Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Буюк Британиядаги меҳнат мигрантлари сони бўйича етакчилар қаторига кирди
Ўтган йили қиролликдаги мавсумий ишчиларнинг қарийб чорак қисми Марказий Осиёдан келган.
Марказий Осиё давлатлари Буюк Британиядаги мавсумий ишчиларнинг асосий манбалари қаторига кирди, дея хабар беради SIA.
2022 йилда Буюк Британия ҳукумати Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга 6000 дан ортиқ меҳнат визаси берган, бу уларнинг умумий сонининг деярли тўртдан бир қисмидир. Бу йил Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар сони янада ортиши мумкин.
Буюк Британиядаги мавсумий меҳнат муҳожирлари сони бўйича Ўзбекистон Украинадан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Қирғизистон эса тўртинчи ўринда қайд этилди.
Май ойи охирида Британия Ички ишлар вазирлигининг Меҳнат эксплуатацияси билан кураш бошқармаси (GLAA) ҳар икки давлат меҳнат миграцияси органлари билан келишувга эришди. Томонлар Буюк Британияга келаётган мавсумий ишчилар ҳақида маълумот алмашишга келишиб олди.
Шунингдек, барча мамлакатларнинг расмий органлари қабул қилувчи ва жўнатувчи томонидан барча зарур тартиб-қоидалар ва ишчилар юборилганда уларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилади. GLAA стратегияси директори Дэррил Диксон имзоланган келишувларни «тарихий» деб атади.
«Биз 2022 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистондан Буюк Британияга келаётган мавсумий ишчилар сони кескин ошганини қайд этдик. Бизнинг маълумотларимиз шуни кўрсатадики, бу келгуси йилларда фақат ошади», деди Диксон.
Мавзуга оид
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026