Президентнинг ўз сайловолди дастурида айтишича, бунинг учун узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро-Урганч-Хива” ва узунлиги 196 километр бўлган “Мискин-Нукус” темирйўл линиялари электрлаштирилади. Бу лойиҳага 460 миллион доллар йўналтирилади.

Линия ишга туширилгач, “Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива” анъанавий туристик занжирига Қорақалпоғистон ҳам қўшилади.

“Натижада, хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг юртимизда 4-5 кунгача бўлишини таъминлаш, туристик хизматлар экспортини 100 миллион долларга етказиш имконияти яратилади”, – деди Мирзиёев.

Номзоднинг сўзларига кўра, Элликқалъа, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари туризмга ихтисослаштирилади. Тўрткўл, Беруний, Амударё, Хўжайли, Қонликўл, Қўнғиротда йўл-савдо инфратузилмаси кенгайтирилади.