АQLVOY телеканали Warner ва Universal билан музокаралар олиб бормоқда
Яқинда бўлиб ўтган VI “Йил бренди-2022” мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида AQLVOY телеканаллар рейтингида ҳам, Маркетинг Ассоциацияси экспертлари танловида ҳам истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериш натижалари бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бир неча йил ичида эришилган ажойиб муваффақият, биринчи навбатда, контентда ижодий ва пухта ўйланган ёндашув билан боғлиқ.
Телеканал бош директори Вела Фиделнинг сўзларига кўра, “АQLVOY – шунчаки телеканал эмас, бу болалар ва уларнинг ота-оналари учун яратилган, кичкинтойларни руҳлантириб, уларнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам берадиган бутун бир дунёдир”. Ўсиш ва ривожланишни АQLVOY фалсафаси деб ҳисоблаш мумкин, у “Бу сенинг вақтинг” шиори остида ёш томошабинлар учун ноёб ва қизиқарли ўйин-кулгиларни таклиф қилади.
Каналнинг бир кунлик аудиторияси 1 миллионга яқин томошабинни ташкил этади, АQLVOY фаолиятининг илк кунидан бошлаб шу кунгача республиканинг энг яхши 5 та каналидан жой олган. AQLVOY нимаси билан ажралиб туради? У болаларнинг тасаввурини ривожлантиришни рағбатлантирадиган, ижодий фикрлашни кучайтирадиган ва болаларга янги билимларни ўрганишга ёрдам берадиган кенг кўламли дастурларни таклиф этади. Канал брендини шакллантиришда ҳам унинг эфир дизайни, илмий ёндашувдан фойдаланилган ва янги авлодни идрок этишнинг ўзига хос жиҳатлари инобатга олинган. Экран безаги, логотипи – “катталар” назарида футуристик ва жуда ғайриоддий кўринади – болалар томонидан эса ажойиб тарзда қабул қилинган. Қаҳрамонларнинг ўзлари (автобус ва робот) болалар боғчаларида фокус-гуруҳ сўровлари асосида ишлаб чиқилган.
Ва, албатта, контент: АQLVOY Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги дунёга машҳур студиялар томонидан яратилган бугунги кунгача энг яхши анимацион сериал ва дастурларни эфирга узатади. Айни пайтда АҚЛВОЙ болалар телеканали ва Pramount/Viacom, Sony, Riki, Мельница анимацион студиялари ўртасида расмий лицензия шартномаси имзоланган бўлиб, Warner ва Universal компаниялари билан анимация пакетини харид қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Биргина 2022 йил давомида каналда Smeshariki, Yenotiki, Мonkart, Prostokvashino, Fiksiki ва бошқа 80 дан ортиқ номдаги мультфильмлар ва анимацион сериаллар намойиш этилди. Кузда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида мослаштирилган ва намойиш этилган машҳур “Sesame Street” франшизаси намойиш этилди”. Лицензияланган харид қилинган контентдан ташқари, телеканалда мактабгача таълим соҳасидаги сўнгги услубий ишланмаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ўз ишлаб чиқариш дастурлари: “Биласанми”, “Қувноқвой”, “Билимдон”, “Ели ва Боб”, “Шум Боланинг саргузаштлари” ва “Сеҳрли инглиз тили” дастурлари тақдим этилади. Телеканал жамоаси доимий равишда боланинг шахсиятини ривожлантириш ва унинг салоҳиятини очишга қаратилган янги ва қизиқарли контент яратиш устида ишламоқда. Ахир, “Ҳар куни янги нарсаларни ўрган. Осон ўрган ва завқлан!” каналнинг асосий шиоридир.
Реклама