
Фото: Михаил Метцель / ТАСС
Ҳам Ғарб давлатларида, ҳам Шарқда бўлиб ўтган бир неча музокаралардан сўнг Озарбойжон ва Арманистон ниҳоят умумқамровли, чинакам тарихий сулҳ шартномаси имзолашга жуда яқин келишди. Сўнгги марта Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Москвада учрашишди ва Олий Евросиё иқтисодий кенгаши доирасида кичикроқ мулоқот ўтказишди. Гарчи Озарбойжон ЕОИИ аъзоси бўлмаса ҳам, Алиевни тадбирга чақиришди.
Россия ОАВ, жумладан, Кремлда ўтган бу уч томонлама музокараларни батафсил ёритган «Ведомости» газетаси россиялик томошабинлар ва муштарийларда гўёки пошшонинг ерларидаги князлар аввалги даврлардагидек оқпошшога бош уриб келганидек таассурот йўқолмаслиги учун вазиятни шундай тасвирлашга ўтишди. Ҳаммаси у зоти олийларининг хайрихоҳлигини қозониш, гўёки буюк бир инсонни ўз фойдасига оғдириш учундек.
Аслида, ишлар бу даъволарга бутунлай қарама-қарши кўринишда. «Ведомости» газетаси масалан, Путин ўша йиғилишда Москвага келгани учун Алиевга ташаккур билдиргани ҳақида ёзган. Бу тасодиф эмас, Алиевнинг ташрифи ўзидан ҳам кўра Путинга кўпроқ зарур эди, чунки Кремлнинг Кавказорти ишларига таъсири эндиликда агар нолга тенг бўлмаса ҳам, шунга яқин.

Гап шундаки, Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги имзоланиши муҳокама бўлаётган сулҳ шартномаси Ереваннинг Қорабоғга тарихий даъвосидан воз кечишни тақозо этиш билан бирга, Москванинг Кавказортида қақшаткич мағлубиятга учраганини ҳам билдиради.
Озарбойжон учун бу шартноманинг имзоланиши 2020 йил кузидаги Иккинчи Қорабоғ урушида унинг тўлиқ ғалабага эришгани ва улкан ташқи сиёсий муваффақиятни англатади.
Арманистон учун, биринчи навбатда унинг айни пайтдаги ҳукумати учун бу шартнома мураккаб синов бўлиши мумкин. Ҳозирча Пашинян ва унинг партияси шартнома имзолангач мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қола оладими-йўқми, буниси номаълум. Москва жон-жон деб арманларга ҳукуматга қарши намойишлар ўтказишни ташкиллаштириш ёки шундай намойишларни қўллашга уриниши мумкин, бироқ бу ўйинларнинг истиқболлари барибир шубҳали. Албатта, арманларнинг кўпчилиги Қорбоғни ўзлариники деб ҳисоблашади, лекин унинг учун қон тўкиш истагида ёнаётгани йўқ. Путин эса ҳозир Боку ва Анқаранинг мустаҳкам коалициясига қарши уруш қила оладиган ҳолатда эмас, деб













