Ўзбекистон | 09:43 / 22.06.2023
10163
1 дақиқада ўқилади

Чинозда 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёниб кетди

Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли бўйида ёнғин содир бўлди.

Фото: ФВВ

Кеча, 21 июнь куни соат 20:43 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудида тахминан 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёнган.  

Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:00 да етиб бориб, ёнғин соат 21:15 да ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид