Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда аёл кишини стакан билан урган эркакка нисбатан жиноий иш очилди
Тармоқда ошхонада ўтирган бир гуруҳ аёлларга қарата номаълум эркак стакан отгани тасвирланган видео тарқалганди. Кадрда стакан аёллардан бирининг бошига тегиб, кўп қон оққани кўринади. Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот берди.
«Китоб тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Д танишлари билан Шаҳрисабз шаҳридаги «Караван» номли ошхонада ўтирганида, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Б.Ш фуқаро Р.Д ва унинг танишлари ўтирган ошхона столига келиб ўтириб, туриб кетиб, бирор етарли сабабларсиз, ошхона столи томон ичимлик ичиш учун мўлжалланган шиша идишни отган.
Шиша идиш фуқаролар Р.Д. ва Қ.С.ларнинг юз ҳамда бўйин соҳасига келиб тегиши оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан фуқаро Б.Шгa нисбатан жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
12:01 / 06.03.2026