10:23 / 29.06.2023
7880

Охирги 20 йилда Ўзбекистондаги кутубхоналар сони 15 баробарга камайиб кетган

2000 йилда Ўзбекистонда 6027 та кутубхона мавжуд бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 402 тагача қисқариб кетган.

Фото: Kun.uz

Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари сони 2000 йилда шаҳар жойларда 1013тани, қишлоқ жойларда эса 5014тани ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб шаҳар жойлардаги марказлар сони 365тагача, қишлоқ жойлардаги марказлар сони 37тагача камайиб кетган. Бу ҳақда Статистика агентлиги очиқ маълумотлар базасида келтириб ўтилган.

2000 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда Ўзбекистондаги кутубхоналар сонининг ўзгариши:

  • 2000 йил – 6027 та;
  • 2001 йил – 5936 та;
  • 2002 йил – 5943 та;
  • 2003 йил – 6158 та;
  • 2004 йил – 5953 та;
  • 2005 йил – 5892 та;
  • 2006 йил – 1200 та;
  • 2007 йил – 1521 та;
  • 2008 йил – 1650 та;
  • 2009 йил – 2722 та;
  • 2010 йил – 2809 та;
  • 2011 йил – 2809 та;
  • 2012 йил – 2831 та;
  • 2013 йил – 2834 та;
  • 2014 йил – 2877 та;
  • 2015 йил – 2914 та;
  • 2016 йил – 2908 та;
  • 2017 йил – 2898 та;
  • 2018 йил – 2902 та;
  • 2019 йил – 398 та;
  • 2020 йил – 400 та;
  • 2021 йил – 402 та.
Top