Ўзбекистон | 14:23 / 03.07.2023
5675
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июл куни виртуал форматда бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқаро ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, Нью-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон томони раислигида ШҲТга аъзо давлатлар миллий координаторлари кенгашининг аралаш таркибдаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Саммит жорий йилнинг 4 июл куни онлайн форматда ўтказилади.

Миллий координаторлар Нью-Деҳли декларацияси лойиҳаси, шунингдек, бўлажак саммит учун ҳужжатлар тўпламини келишиб олди.

Hindu Post газетаси, шунингдек, 4 июл куни ШҲТ давлат раҳбарларининг виртуал саммити бўлиб ўтишини хабар қилди. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бош вазир Нарендра Моди раислик қилади.

“Саммитда қатнашиш учун ШҲТга аъзо барча давлатлар, яъни Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон таклиф этилган. Бундан ташқари, Эрон, Беларус ва Мўғулистон кузатувчи давлатлар сифатида таклиф қилинган. ШҲТ анъанасига кўра Туркманистон ҳам меҳмон сифатида таклиф этилган”, — дейилади хабарда.

Бу йилги саммитнинг мавзуси "Хавфсиз ШҲТ сари" (Towards a SECURE SCO). Дастлаб бу қисқартма 2018 йилда ШҲТ саммитида бош вазир Моди томонидан таклиф қилинган эди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги тушунтиришича, SECURE сўзи бир неча сўзларнинг биринчи ҳарфлари қисқартмаси ҳисобланади: security (хавфсизлик), economy and trade (иқтисодиёт ва савдо), connectivity (ўзаро боғлиқлик), unity (бирлик), respect for sovereignty and territorial integrity (суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш) ва environment (атроф-муҳит).

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров тадбирда Эроннинг тўлиқ аъзолиги расмийлаштирилишини, шунингдек, Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари бўйича меморандум имзоланишини айтган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани