Ёзги таътиллар мавсуми энг қизғин паллада, демак, жомадонни узоқ сафарга тайёрлаш вақти етди. Ноутбук ҳар қандай геймернинг яқин йўлдошига айланишга улгурган: ихчам ўлчамлари ва кичик вазни уни ихчам рюкзакка жойлаш, замонавий графика қуввати эса - максимал созламаларда севимли ўйинлардан завқ олиш имконини беради. Бунда, сиз меҳмонхонада иссиқ қуёшдан ёки ёмғирдан панага яшириняпсизми ёки самолёт, поездда вақт ўтказяпсизми, муҳим эмас. Узоқ йўлга мос бўлган, бир нечта замонавий ўйин ноутбукларини кўриб чиқамиз.

ROG Flow Z13 (2023)

Ноёб ўйин планшети/ноутбуки ROG Flow Z13 - бу қалинлиги 12 мм ва вазни 1.1 кг бўлган 13-дюймли қурилма. У нимаси билан қизиқ? Бир вақтнинг ўзида ҳам планшет, ҳам ноутбук ҳисобланиб, ROG Flow Z13 иккала турдаги қурилмаларнинг энг яхши томонларини ўзида жамлайди: фойдаланишда ўта қулайлик ва энг оғир ўйинлар учун кучли технологик асос.

Максимал версиясида ноутбук 65 Ватт гача термопакет ҳамда Intel Core i9 13900H процессорига эга GeForce RTX 4060 видеокартаси билан жиҳозланган. Тезкор хотира сиғими 16 Гб ни ташкил этади, маълумотларни сақлаш учун умумий сиғими эса - 1 ТБ SSD. Кучли қисмларининг сифатли совутилишини суюқ металл термоинтерфейси ҳамда ички ўрнатилган буғлантириш камераси таъминлайди, тизим ишини оптималлаштириш учун эса NVIDIA Advanced Optimus технологияси жавоб беради. Натижада қурилма ҳатта юқори юкланишларда ўта сокин ишлайдиган маҳсулдор ўйин платформасини ўзида намоён этади.

Ёритиладиган тўлиқ ўлчамли ечма клавиатура қўшимча портативлик тақдим этади. Уни бир оддий ҳаракат билан ажратиб олиш мумкин ва ноутбук сенсор экранли ва ички ўрнатилган ажралма қўйгичли планшетга айланади. Қурилма қўйгич ROG Flow Z13 ни кўзлар учун қулай ҳолатда жойлаштириш имконини беради. Ўз навбатида, томонлар нисбати 16:10 ва соҳалар қамрови 100% бўлган 165 Гц DCI P3 дисплей ўйинларда бирорта детал эътиборингиздан четда қолмаслигини кафолатлайди.

MSI Stealth 14 Studio A13V

14" диагоналга эга ўйин ноутбуклари ичида энг яхшиларидан бири, уни ўйинлар ва ижод учун ҳақиқатдан универсал ечим деб аташ мумкин. Ихчам 315х246х19 мм ўлчами ва 1.7 кг вазни қурилмани исталган узоқ саёҳатга олиш имконини беради. Ноутбукнинг тўплами яхши таассурот уйғотади: максимал тўпламда ўйинларда маҳсулдорлик учун GeForce RTX 4070, 14 ядро, 5.0 ГГц частотали 20 та оқимга эга Intel Core i7-13700H процессори, 64 ГБ DDR5-5200 тезкор хотира ва 1 ТБ га NVMe SSD PCIe Gen4 қаттиқ жисмли хотира жавоб беради. Қурилма ишини мувофиқлаштиришга Max-Q технологиялари ёрдам беради, улар керакли ватқда турли компонентлар ўртасида энергия истеъмолини қайта тақсимлайди, шовқинни камайтиради ва батарея зарядини тежайди.