Шавкат Мирзиёев 11 июл куни ўтказган видеоселектор йиғилишида кўплаб амалдорлар лавозимларидан олди. Яна бир нечтаси интизомий жазога тортилди.
Президент Шавкат Мирзиёев инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда инвестиция муҳити қониқарсиз бўлган ўнта туман ва 2 та шаҳар ҳокимларини лавозимдан озод қилиш бўйича топшириқ берилди.
Булар Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев, Қўрғонтепа тумани ҳокими Элёрбек Набижонов, Бухоро тумани ҳокими Хайрулло Жўраев, Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев, Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов, Пайариқ тумани ҳокими Зафар Эргашев, Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозилов, Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимқулов, Оққўрғон тумани ҳокими Алишер Каримжонов, Навоий шаҳри ҳокими Муратхан Эгамқулов ва Янгийўл шаҳри ҳокими Фарҳод Мирзаев.

























