Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 18–20 июл кунлари «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивали ўтказилади.

Унда Чехия, Болгария, Латвия, Полша, Сербия, Грузия, Бошқирдистон, Қозоғистон, Греция, Тожикистон ва яна бир нечта давлатдан 30 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.

Қайд этилишича, фестивал доирасида 14 июл куни Хонобод шаҳридаги ёшлар марказида эстрада йўналишида қатнашиш истагида бўлганлар учун танлов бўлиб ўтади. Танловда саралаб олинган иштирокчилар фестивалнинг асосий қисмларида иштирок этиши мумкин бўлади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан келган бадиий жамоалар (400 нафар иштирокчи) 3 кун давомида йиғилганлар учун концерт дастурларини намойиш этади.