Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИОга ишга кириш учун топшириладиган тест жавобини сотмоқчи бўлган шахс аниқланди
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2023 йил 21 июнь куни Наманган туманида яшовчи фуқаро ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у ўзини Тўрақўрғон туманида яшовчи М. деб таништирган шахс “Телеграм” мессенжеридаги профили орқали ИИОга ишга кириш учун топшириладиган психологик тестларнинг жавоблари борлигини, ушбу тўғри жавобларни 100.000 сўмдан сотишини айтганини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.
ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан шу куни ўтказилган тезкор тадбир давомида аризада номи келтирилган шахс тест жавобларини бериш эвазига ўзининг рақамли банк пластик картасига 100 000 сўм пулларни қабул қилгани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан (фирибгарлик кўп миқдорда; такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда; ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса) жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
19:42 / 02.12.2025
Жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби белгиланди
10:35 / 18.10.2025
Тошкентнинг бешта туманида ИИО ФМБга янги раҳбарлар тайинланди
07:50 / 13.08.2025