Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» Мбаппени трансферга қўйди
«ПСЖ» бугундан Килиан Мбаппе трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишни бошлайди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Париж клуби футболчининг жамоани 2024 йилда эркин агент сифатида тарк этиш қароридан келиб чиқиб, уни трансферга қўйишга қарор қилган.
L’Equipe хабарига кўра, Мбаппе келишувни узайтирмаса ёки шу ёздаёқ бошқа клубга ўтишни истамаса, «ПСЖ» раҳбарияти 24 ёшли французни трансфер ойнаси ёпилгунча таркибдан вақтинчалик четлатиш масаласини кўриб чиқмоқчи.
Қайд этилишича, Килиан бўйича аллақачон бир неча клубдан таклиф тушган.
Аввалроқ, «ПСЖ» Мбаппени Япониядаги турнега борадиган таркибдан олиб ташлагани маълум қилинганди. Футболчи 2024 йил эркин агент сифатида «Реал»га ўтишни режалаштирган.
Мавзуга оид
12:21 / 17.06.2026
ЖЧда 6-кун. Месси ва Мбаппеда рекордлар, корейслар базасида можаро, немислар базасида илон
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
00:04 / 31.05.2026