Жаҳон | 08:55 / 25.07.2023
5758
1 дақиқада ўқилади

Немислар Украинага 1 миллиард евродан ортиқ хайрия қилди

Германия ижтимоий муаммолар марказий институти (DZI) маълумотларига кўра, 2022 йилда Германия халқи Украинага ёрдам бериш учун бир миллиард евро хайрия қилган. 

Фото: HANNIBAL HANSCHKE/GETTY IMAGES

Институтнинг қайд этишича, бу бир мамлакатга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун бир йилда йиғилган энг катта маблағдир. 

Иккинчи ва учинчи ўринларда 2004 йилда Жануби-Шарқий Осиёдаги цунами қурбонлари учун ва 2021 йилда тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 670 ва 655 миллион евро миқдорида йиғилган хайриялар турибди.

Германияда Россия фуқароларидан бошпана масаласида йўлланган мурожаатлар сони кескин ошган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида россияликлар томонидан 2381 та дастлабки ариза топширилган бўлса, ўтган йил давомида бу кўрсаткич 2851 тани ташкил этган.

Шу билан бирга, Россиядан бошпана изловчилар орасида эркаклар улуши ортди: 2022 йилда улар 59 фоизни, 2023 йил январь-март ойларида эса 64 фоизни ташкил этди. 

2022 йил учун Германиядан бошпана сўраш бўйича дастлабки аризалар сони умумий статистикасида россияликлар Сурия, Афғонистон, Туркия, Эрон, Ироқ ва Грузия фуқароларидан кейин еттинчи ўринда туради.

Мавзуга оид