«ПСЖ» ва жамоа сардори муносабатларида яна бир кескин бурилиш рўй берди. Гап 700 миллион евро ҳақида бормоқда. «Спорт-Экспресс» шарҳловчиси Андрей Кузичев бу трансфер атрофидаги сўнгги ҳолатни таҳлил қилди.
Назардан қолган
Вақти келиб «ПСЖ» ва Килиан Мбаппе муносабатлари тарихи ҳақида ҳозиргидек виртуал сериалмас, ҳақиқий кино олиниши шубҳасиз. Жума куни эса виртуал сериалнинг навбатдаги мавсуми бошланганди, ўшанда парижликлар клуби раҳбарияти жамоа сардорини Японияга турнедан чиқариб ташлади, агар у 31 июл кунига қадар шартномани 2025 йилгача узайтирмаса ёки бошқа клубга ўтиш бўйича қарор қабул қилмаса, трансферга қўйилади. Акс ҳолда — Мбаппенинг атрофидагиларга етказилган маълумотга кўра — ўжар юлдуз бутун мавсумни захира ўриндиғида ўтказади.
Бу тарихнинг янги тафсилотлари пайдо бўлаётганида Мбаппе аллақачон трансферга қўйилган Леандро Паредес, Жоржино Вайналдум ва Абу Диалло билан биргаликда шуғулланмоқда. Машғулотлардан биридан кейин база ташқарисида Килиан машинасидан чиқиб, мухлисларни автограф ва биргаликдаги фото билан хушнуд этди. Барчаси жуда самимий эди. Бундан ташқари, футболчини Миллий профессионал футболчилар касаба уюшмаси қўллаб-қувватлаб, Франция ҳукуматини ниҳоят Қатар ва «ПСЖ»га қарши туриш учун куч топишга чақирди, чунки бу клуб аввал ҳам янги шартнома имзолашдан бош тортган Адриен Рабиони ўйин амалиётидан маҳрум қилиб, бошқа футболчиларга ҳам босим ўтказганди.
Бироқ, Le Parisien нашри маълумотига кўра, клубнинг қатъий позициясига қарамай, парижликларнинг адвокатлари ва футболчи ўртасида музокаралар олиб борилган, ундан мақсад маданиятли ечим топиш. Айни вақтда бу сериалдаги актёрлар сони геометрик прогрессияда ўсиб, Мбаппе учун даъвогарлар сафида «Реал»дан ташқари «МЮ», «Челси», «Тоттенҳэм» ва «Ал-Ҳилол» ҳам пайдо бўлди.
Саудия Арабистони клуби аввалига бу пойгада аутсайдердек кўринаётганди, подшоҳликка Криштиану Роналду ва Карим Бензема бошчилигида десант ташланган бўлса-да, ҳали жуда ёш бўлган Мбаппенинг Яқин Шарққа бориши илмий фантастикани эслатиб юборади. Шунга қарамай, айнан «Ал-Ҳилол», ўтган ойда Лионел Мессини келишга кўндира олмаган клуб аниқ қадамлар ташлади.

Неймардан қимматроқ















