Ўзбекистон | 07:54 / 26.07.2023
5239
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда етакчи молия-саноат гуруҳи раҳбари билан учрашди

Ташқи  ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонда Hinduja group компанияси раиси Гопичанд Ҳиндужа билан учрашди.

Фото: t.me/bakhtiyor_saidov

«Hinduja group раиси Гопичанд Ҳиндужа жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик», деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзбекистонда ҳам маҳаллий, ҳам хорижий тадбиркорлар учун муваффақиятли бизнес юритиш учун яратилган кўплаб имкониятлар муҳокама қилинган.

«Hinduja group’ни Ўзбекистонга ташриф буюриш ва бозорни яқиндан ўрганишга таклиф этдик», дейди Бахтиёр Саидов.

«Hinduja group 1914 йилда ташкил этилган автомобилсозлик, нефтни қайта ишлаш, телекоммуникация, молия ва соғлиқни сақлаш соҳаларида манфаатларга эга компаниялар конгломерати ҳисобланади. Компания бош қароргоҳи Лондонда жойлашган. Ҳиндистоннинг энг йирик молиявий-саноат гуруҳлари қаторига киради.

Мавзуга оид