10:11 / 28.07.2023
4994

Лондон Фридман ва Авенга музлатиб қўйилган пулларини сарфлашга рухсат берди

Британия ҳукумати россиялик миллиардерларга қарши санкциялар бўйича истисноларга йўл қўйиб, музлатилган ҳисоблардан юз минглаб евро сарфлашга рухсат берди, деб ёзади NYT.

Фото: Mikhail Svetlov/Getty Images

Буюк Британия ҳукумати санкцияга учраган россиялик миллиардерларга музлатиб қўйилган ҳисоблардан юз минглаб доллар сарфлашга, жумладан, хизмат кўрсатувчи ходимларга пул тўлашга рухсат берди. Бу ҳақда 27 июль, пайшанба куни The New York Times исми ошкор этилмаган суҳбатдошлар ва ҳужжатларга таяниб хабар бермоқда. 

NYT маълумотларига кўра, чеклов чораларидан истиснолар бизнесменларга музлатилган активларнинг бир қисмидан фойдаланишга рухсат берувчи махсус лицензиялар шаклида берилган. Айрим ҳолларда россиялик миллиардерлар йилига миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаши ҳам мумкин.

Хусусан, «Альфа-банк» ҳаммуассиси Михаил Фридман 2022 йилда 19 нафар ходим, жумладан, ҳайдовчилар, шахсий ошпазлар ва фаррошларга хизмат кўрсатиши учун лицензия олди. Хизматкорларни ўн ой давомида сақлаш Фридманга 300 минг фунт (тахминан 350 минг евро)га тушди. Яна ойига 7000 фунт (тахминан 8000 евро)ни Фридманга оиласининг асосий эҳтиёжлари учун сарфлашга рухсат берилди, деб ёзади NYT. 

Фридманнинг собиқ ҳамкори Петр Авенга Буюк Британия ҳукумати ойлик 60 000 фунт (70 000 евро) миқдоридаги маблағни тасдиқлади. Ушбу сумманинг 50 минг еврога яқини тадбиркорга жарималардан қочишда ёрдам бериши мумкинлиги сабабли тергов остида қолаётган Авеннинг молиявий бошқарувчиси қўриқлаш компанияси ҳиссасига тегишли бўлади.

Top